Arşiv

Archive for Haziran 2019

ЧИРИК МИЯЛАР

 

Бугун Жиззахнинг энг табиати тоза жойларида Атом электр станцияси қурилиши режалаштирилаётганини эшитиб, Советлар пайтида Тошкент вилоятининг гўзал табиатли Бустонлиқ туманидаги тоғлар Советлар ҳудудидан ва Оврупо давлатларидан олиб келинган радиоактив чиқиндилар омборига айлантирилганини эсладим. 1980 йиллар ўрталарида бир гуруҳ ўзбек ёзувчилари бу радиоактив чиқиндилар омбори аста секин ҳаракатга келувчи бомба эканлиги, омбор деворларининг озгина нураши бутун минтақани ҳалокат зонасига айлантириши мумкинлиги ҳақда бонг уришган эди.

Энди ҳудуди ярим миллион квадрат километрга ҳам етмайдиган, аммо аҳолиси 32 миллиондан ошган кичкинагина Ўзбекистон ҳудудида яна бир таҳлика ўчоғи қурилмоқда. Албатта, Орол сингари буюк денгизни режали равишда қуритган, қадами етган жойни саҳрога айлантирадиган рус “даҳо”сини истаганча сўкиш мумкин, аммо асосий бало ташқарида эмас, ичкаридадир. Бу бало собиқ коммунистларнинг чирик мияларидан атрофга таралаётган қўланса ҳиддир, бу бадбўй ҳид худди чириган лош чивинларни чақиргани каби мамлакатга ҳар хил ўлимиктхўрларни чақирмоқдадир.

Мақсуд Бекжон

11.07.2019

Kategoriler:Сиёсат