Arşiv
НА ЛИБЕРАЛЛИК, НА-ДА ДИКТАТОРЛИК МАСЪУЛИЯТДАН ҚУТҚАРАДИ
Репрессияларнинг давом этаётгани сўнгги пайтларда ўтказаётган ислоҳотлари туфайли Мирзиёев шахси (ҳукумати, демаймиз, чунки, Ўзбекистондаги тузум авторитардир) қозонаётган сиёсий капитални йўққа чиқаради. Мирзиёев бундай бўлишини истайдими? Менимча, истамайди.
У ҳолда, ўлкада пайдо бўлган сиёсий коллизияни изоҳлашда қизиқ бир дилемма ўртага чиқади: авторитар бир сиёсий тузум механизмларидан бирининг (масалан, МХХнинг) бу тузум раҳбарининг иродасига зид ҳаракат қилиши тузум раҳбарининг авторитарлигини (авторитетини, дейиш хам мумкин) инкор қиладими? Агар инкор этса, бу нарса Мирзиёевнинг авторитар эмас, либераллигини (ҳар ҳолда, сиёсий репрессияларга муносабатда либерал – парадокс) билдирадими ёки унинг сиёсий иродасининг заифлигини англатадими?
Нима бўлганда ҳам шуниси аниқ-ки,ўлкада юз бераётган воқеаларга асосий масъул бўлган киши – давлат бошлиғидир. На унинг диктаторлиги, на-да авторитар ёки либераллиги уни бу масъулиятдан халос қила олади.
06.01.2018
ТАҚРИЗ
1
Бу –…
Мукаммал бир бўшлиқ эди,
Бу-
Ўзини-ўзи тўлдирган
ЗИЧ бир бўшлиқ эди.
2
Ичидаги туйғу эмас,
Туйғу ҳақидаги ТУШУНЧА эди.
03.10.2018