Arşiv

Archive for Kasım 2020

БИР ҒАЛИЗ НИСБА ҲАҚИДА

Ўзбеклар сўнгги 150 йил ичида Туркистон тарихини, ўз аждодлари тарихини фақат рус олимлари талқини ва таржималари орқали ўргандилар. Ва табиий-ки, колонистларнинг талқин ва таржималари ўша пайтда Туркистонда олиб борилган колониал сиёсатга мослаштирилган эди. Хусусан, тарихий манбалар таржималарини онгли равишда бузиш ва ёки уларга ўзгартиришлар киритиш, матнларни қолдириб таржима килишлар, тарихий факт ва ёки атамаларни янглиш талқин қилишлар олиб борилаётган колониал сиёсат нуқтаи назаридан нормал ҳисобланган. Шу маънода келажакдаги ўзбек тарихчи олимларимизни ўлкамизда ва дунё кутубхоналарида мислсиз кенг фаолият майдонлари ва очилмаган қўриқлар кутмоқда, дейишимиз мумкин.

Шундай фикрлар тўлқинида мен ҳам тарихимизга оид юқорида зикр этилган сифатдаги тарихий талқинлардан бири ҳақда ўз мулоҳазалримни айтишни лозим деб топдим. Мушоҳадалрим – ҳаммага маълум ва машҳур “Курагон” ва ёки яна бошка муаллифлар талаффузи билан айтганда “Гургон”лақабига оиддир.

Аслида, Амир Темур ҳазратлари номига қўшиб айтиш удум бўлган бу номни кўпчилик томонидан қабул қилинган ҳозирги мавжуд ҳолида исм эмас, лақаб деб аташ мантиқлироқ кўринади, менимча. Олимлар, асосан, рус олимлари, бу лақабни ҳозирги монгол тилидаги “хургэн” (яъний, ўзбекчадаги “куёв”) сўзи билан изоҳлайдилар. Яъний, илмий матнларда Амир Темур чингизийлар авлодидан бўлган Қозонхоннинг қизи Сарой Мулк хоним(Биби хоним)га уйланганидан сўнг Темурга бу лақаб (уни “нисба” деб атасак ҳам бўлади) берилгани ҳақда ва бу лақаб ёки нисбанинг сиёсий аҳамияти ҳақда айтилади.Амир Темурнинг бу лақабига оид илмий ишларда келтирилаётган талқинларда баъзи мантиққа уймаган жиҳатлар бор-ки, бу жиқатларни қисқача қуйидагидай шаклда ифода этиш мумкин:

1.Агар чингизийлардан бўлмаганларнинг хонлик қилиши ноқонуний ҳисобланган бўлса, хон бўлиш ҳуқуқини қозониш учун чингизий аёлга уйланган Темур “куёв” деган номдан бошқа қандай сиёсий рутба ёки титул қозонди?

2.Темур уйланганидан олдин “Амир” эди, “куёв” бўлганидан сўнг ҳам “Амир”лигича қолди. У холда, “Гурган” лақабининг қандай ахaмияти бор-ки, бу ҳақда алоҳида таъкидланади илмий ишларда?

3.Қолаверса, Темурнинг набираси, Самарқанд ҳукмдори Мирзо Улуғбек хам “Гурган” нисбасини ташиган, хўш, Улуғбек қайси “мўғул” хонининг куёви эди-ки, бундай лақабни олган?

4.Бундан ташқари, бугунги халқаро илмий-маърифий савия шу даражага етди-ки, ҳозирги пайтда камдан-кам ақли расо киши Чингизхон тарихини ҳозирги Мўғулистон ҳудудида “монгол” номи остида яшаётган бутпараст халқ билан боғлайди.

Бугун вужудга келган шундай зеҳний муҳит шоҳидлари ўлароқ, биз хам Темурга берилган “гурган” лақабини бугун Монголияда қўлланилаётган “хургэн”(“куёв”) билан боғлашда бир мантиқ йўқ. дея иддао қилишда унча тараддуд ҳис этмаймиз.

Темурнинг “Гурган” нисбасини олишининг олимлар таъкидлаётган тарихий аҳамияти факат бир нарсада зоҳир бўлиши мумкин, бу – “Гурган” сўзининг тўғри талаффузидадир. Ҳар манбада форсчага мослаштирилиб айтилганига урғу бериладиган “Гурган” сўзининг тўғри талаффузи эса, фақат “Гурхон” бўлиши мумкин. “Гурхон” ва ёки баъзи манбаларда “Қурхон” шаклида келадиган калима, “қур хони” маъносида ишлатилган бўлиб, бу нисба улкан Турк уруғларидан бири бўлган кара-китайлар орасида кўп қўлланилгандир.. “Қур” калимасининг ўзи эса,”давра”, “жамоат” маъносида келган бўлиб, бу сўз энг эски туркча сўзлардан бири бўлган “қурултой” калимасининг ҳам ўзагини ташкил этади. Кара-китайлар эса, бугун ўзбек, қозоқ, қиргиз, нўғой, бошқирд ва ҳатто гагауз каби турк халқлари таркибига кирган катта турк уруғларидан биридир.

Яна шуни айтиш керак-ки, интернетдаги манбаларга кўра, ҳатто каракитайлар қўллаган “Курхон” хонлик унвонини ҳам ўша монголча “хургэн-куёв” билан боғлаган рус олимлари бўлган. Википедиядаги маълумотга кўра, 19 асрда яшаб ўтган рус тарихчи олими Василий Васильевич Григорьев (1816—1881) “Қурхон”нинг “Эл, жамоат хони” маъносида келишини инкор этиб, бу сўзнинг ҳам кидан-монгол тилидаги “хургэн”, яъний, “куёв” маъносидан олинганини иддао қилган. Григорьвенинг фикрича, каракитайлар династияси асосчисининг кидан-монгол императорлиги Ляо династияси( 907 — 1125 ) императорларига куёв бўлгани учун “Гурхан” деб аталганини иддао қилади.

Бундай “олим”ларнинг сўзига қулоқ осган фуқаро дунёда монголларга куёв бўлмаганларда хонлик қилиш шанси умуман бўлмаган экан, деган хулосага келиши турган гап. Чунки, “имтиёзли “куёв” ҳақидаги иддао фақат чингизийларга эмас, балки, Чингизхондан 100 йил олдин яшаб ўтган мўғул династияларига ҳам нисбат бериб айтилаётганини кўришииз мумкин:

(“Гурхан (от тюрк. и монг. «кур-гур» — собрание, объединение племен) — титул хана, возглавляющего союз равноправных племен. Титул гурхан носил глава каракитаев, потому что это была конфедерация 8 племен, объединившихся добровольно[1].Согласно мусульманским источникам, это слово означает «хан ханов» (хāн-и хāнāн). Григорьев (Риттер — Григорьев, Восточный Туркестан, вып. I, стр. 398) отвергает это толкование и сближает гурхан с монгольским гюрген («зять»); основатель государства кара-китаев будто бы принял этот титул как родственник прежних императоров из династии Ляо. Какие-либо сведения в источниках, на которых могло бы основываться это мнение, до сих пор не приведены; столь же мало известно, в какой степени язык кара-китаев был родствен монгольскому или заимствовал монгольские слова и может ли форма гурхан вместо гюрген быть объяснена какими-либо фонетическими особенностями этого языка; персидские известия о кара-китаях свидетельствуют даже, что при дворе гурхана понятие «зять» обозначалось китайским словом фума”. Источник: Википедия)

Ниҳоят, хулоса сифатида фақат шуни айтиш мумкин: Чингизийлар авлодига уйланган Амир Темурга берилган “Гургон” нисбаси фақат у тўғри талаффуз этилганида ва у тўғри талқин этилганидагина бир аҳамият касб этиши мумкин. Тўғри талаффуз ва тўғри маъно эса, “Гурхон”(ўғузча варианти) ва ёки “Қурхон”(қарлуқ-қипчоқ шакли)дир.

Яъний, “Курхон”лик, Қур хонлиги – чингизийлар оиласига кирган кишига берилган “юридик” ҳуқуқ, лавозимдир.

МАҚСУД БЕКЖОН

30.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

МАНФИЙ “ЮКСАКЛИК”

Баъзи кишиларнинг “Юксалиш” ҳақидаги тасаввури ўзи турган Пастликка “атроф”нинг ҳам тушишидан бошқа нарсани англатмайди.

22.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

РУСИЯГА АМИНЛИК БЕРГАН ЎЗБЕКИСТОН

Шу йилнинг 25 сентябр куни оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳукумати Русиядан короновирусга қарши 35 миллион дозалик вакцина сотиб олиш учун битим имзолагани ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу хабардан олдин рус вакцинаси хусусида дунё матбуотида яна қандай хабарлар тарқалгани инобатга олинмаганида эди, бу хабарда бир фавқулоддалик кўзга ташланмаган бўларди, албатта.

Аммо муаммо шунда-ки, ҳали август ойларидаёқ “Reuters” ахборот агентлиги «Спутник V» деб номланган рус вакцинасининг инсон соғлиги учун зарарли эканлиги хусусида дунё олимларининг фикрларини эълон қилган эди. Табиий-ки, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ҳам бу жараёнлардан хабардор, боз устига, маълумотларга кўра, АҚШ ҳукумати ҳам Ўзбекистонни Русиядан келадиган вакциналарни, уларнинг инсон соғлигига зарарли эканлиги туфайли сотиб олмаслик ҳақида огоҳлантирган. Ўзбекистон бундай огоҳлантиришлардан сўнг бир муддат иккиланиб турди, аммо бир ой сўнгра, рус вакцинасини олишга қарор берди.

Ҳозир Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, ҳеч қандай хасталик симптоми кўрилмаган жуда кўп одамларга хукумат медиклари тарафидан “сиз короновирусга чалингансиз” деган ташҳис қўйилиб, қандайдир “дорилар” ўтказилаяпти. Кўринишдан, рус вакциналари шу шаклда ўзбек халқи организми орқали синовдан ўтаётанга ўхшайди.

Кеча Норвегиянинг НРК ТВ веб саҳифасида “Рус вакцинаси “Спутник” ҳали синовдан ўтмай туриб, қўлланилмаслиги керак” номли мақола чоп этилди. Мақолада Анастасия Василева исмли рус медигининг рус вакцинаси ҳали синовдан ўтмаганлиги ва у оммавий шаклда қўлланилмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрлари келтирилган.(https://www.nrk.no/…/russisk-legeforening-skeptisk-til…)

Мақолада шунингдек, коронавирус авжига чиққанига қарамай, Русияда сўров ўтказилган респондентларнинг 60 фоизидан кўпроғи рус вакцинасига ишонмаслиги ва уни олмаслиги ҳақидаги фикрлари келтирилади. Аммо шунга карамай, Русия ҳукумати икки ҳафтадан сўнг Русияда оммавий вакцинация бошланиши ҳақида эълон қилгани айтилади мақолада.

Русия ҳукуматидаги бундай аминликнинг сабаби нима экан, ажабо? Наҳотки, сентябр ойидан бери Ўзбекистонда ўтказилаётган оммавий экспериментлар натижаси Москвага улашган бўлса?

Бу ўринда АҚШ ҳукумати вакилларининг “Биз рус вакцинасини ҳатто маймунларга нисбатан ҳам ишлатмаймиз” деган гаплари хотирга келади. Аммо ўзбек маймун эмас, шундайми, жаноб мутасаддилар?

МАҚСУД БЕКЖОН

20.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

ОЛТИН ЎРДА ТИЛИ ТУРК ТИЛИ БЎЛГАН

(“Кодекс куманикус” ҳақида)

13 аср охирларида итальян ва олмон муаллифлари тарафидан “Қипчоқ тили луғати”, яъний, “Кодекс куманикус” китобининг ёзилиши – ўша пайтда бутун Евроосиёда ҳукмронлик қилган “Мўғул-татар” империясининг тили Турк тили бўлганига ёрқин далилдир. 13 асрда Чингизхон ва унинг авлодлари истилолари натижасида Қипчоқ-Турк тили дунё тилига, байналмилал (интернационал) тилга айланган эди.

“Кодекс Куманикус”нинг фақат қипчоқ халқлари билан савдо-сотиқ қилиш учун қўлланма сифатида ёзилганлиги ҳақидаги тахминлар жиддийлик касб этмайди. Чунки, буюк “Мўғул-татар” империяси ҳукм сураётган пайтда бу китобнинг ёзилишига бош қўшган Италия ва Германия сингари ривожланган Ғарбий Оврупо давлатлари вакиллари сиёсий вазнга эга бўлмаган қандайдир кичик бир қабила ва уруғларнинг тилларини ўрганишига эхтиёж туйган бўлишлари мантиққа сиғмайди.

Зотан, “Кодекс Куманикус”дан 200 йил илгари Маҳмуд Қошғорий тарафидан ёзилган “Девони луғатут Турк” китобининг дунёга келиш сабаби ҳам ўша даврдаги Салжуқли Турк давлатининг беқиёс юксалгани билан боғлиқлиги маълумдир. Яъний, луғат ва энциклопедиялар, тарихий қўлёзма ва хроникалар давлатларнинг инсоният тарихида тутган ўринларини кўрсатувчи далиллардир.

МАҚСУД БЕКЖОН

13.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

СИЗНИКИ ЖОН, БИЗНИКИ БАҚЛАЖОНМИ?

Озарбойжоннинг Қорабоғда қозонган ғалабасида бутун Турк дунёси ва Турон ғояси келажаги учун жуда муҳим бўлган жихатлардан бири – Туркия билан чегарадош бўлган Нохчивон анклавининг Озарбойжон билан тупроқ бирлигига эришгани бўлди. Ҳозирча 2 километрлик кенгликда деб белгиланган бу “даҳлиз”нинг аҳамияти йил ўтган сайин янада яққолроқ намоён бўла бошлаши – шубҳасиздир. Бошқача айтганда, Қорабоғ саваши фақат Озарбойжоннинг эмас, бутун Турк дунёсининг келажагида муҳим роль ўйнайди, десак, лоф бўлмайди.

Сўнгги ой ичида Озарбойжонда юз берган бу муҳим воқеалар фонида Туркия ва бошка Турк жумҳуриятларида Турон армиясини қуриш ҳақидаги мулоҳазалар ҳам баландроқ овозда тилга олина бошлади. Турк халқларининг бундай риторикасидан ташвишга тушган баъзи рус оммавий ахборот намоёндалари “бундай армияни тузишдан мақсад нима, сиз кимга қарши урушмоқчисиз?” қабилидаги саволларни бера бошлашди.

Бунга жавобан Турклар айтиши мумкин бўлган гап жуда оддийдир: “Сиз ОДКБни (Коллектив Хавфсизлик Ташкилотини) тузишдан максадингиз нима эди, сиз кимга қарши урушмоқчи бўлгансиз? Бундай ҳамкорликни сиз ташкил этсангиз, ўзингизни ҳимоя қилиш учун, биз ташкил этсак эса, бировга ҳужум қилиш учун бўладими? Биз ҳам ташқи хатарлардан ўзимизни ҳимоя қилиш учун бундай армияни тузамиз”…

Мақсуд Бекжон

12.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

ИНСОНИЯТ ТАРИХИДАГИ ТУРК ТОПОНИМЛАРИ

Чингизхон даврида хозирги Хитой давлатининг пойтахти бўлган Пекин шахри Хонбалиқ деб, яъний “Хон шахри” деб аталган. Қадимги туркчада “шаҳар” маъносида қўлланилган “балиқ” сўзининг этимологияси “бўллиқ”, яъний, мўллик, баракатлилик, кўплик(одамлар, уйлар ва ашёларнинг мўллиги) тушунчасидан келиб чиққан бўлиш эхтимоли юксакдир. Бундай  сифатлаш усулининг Самарканд шаҳрининг “Семизкент”, яъний, ўзига тўқ деган тушунчадан қайноқлангани ҳақидаги тарихий манбалар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Максуд.Бекжон

07.11.2020

Kategoriler:Uncategorized

ДОВУД ЮЛДУЗИМИ?

Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун кўкрак нишони чиқариш ҳақда қарор қабул қилибди. Офарин! Бундай карор энди ҳукумат зиммасига “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” деб номланган ушбу нишонни тақиш учун Хуррам Бердиев каби туҳмат билан қамоқда ётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қамоқдан чиқариш мажбуриятини юклайди. Шу билан бирга бундай карор ҳозир Ўзбекистонда қатағон қилинаётган Фахриддин Тиллоев, Малохат Эшонкулова каби ҳуқуқ ҳимоячиларига карши ўтказилаётган репрессияларни тўхтатишни тақозо қилади.

Акс ҳолда, бу нишоннинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фашистлар тарафидан яҳудийлар кўкрагига тақилган Довуд юлдузидан фарқи қолмайди. Маълум-ки, яҳудийлар тақишга мажбур бўлган Довуд юлдузи тайёрланаётган репрессиялар учун нишон, объект сифатида кўрилар эди.

Максуд Бекжон

06.11.2020

Kategoriler:Сиёсат