Arşiv

Archive for Eylül 2018

БЎШЛИҚНИНГ ТЎЛДИРИЛИШИ

Ўзбекистон маориф вазирлиги Россиядан 25.000 нафар рус тили ўқитувчиси юборишини илтимос қилибди…
Ажойиб фикр! Аҳолига рус тилини ўргатиш учун 25 минг рус ўқитувчисини, инглиз тилини ўргатиш учун эса, яна шунча миқдорда инглизни таклиф этиш керак. Бундан ташқари, француз, немис, араб тилларини ўрганишга иштиёқмандлар хам топилади, улардан ҳам шунча миқдорда чет элдан ўкитувчи таклиф килинса, яхши бўлади.

Бу билан чекланилса, тўғри бўлмайди, маорифни яхшилаш учун, юқорида номи зикр этилган халқлардан маориф вазирлигини тўлдирадиган миқдорда вазирлик ва амалдорлик лавозимларига ақлли мутахассисларни ҳам таклиф қилиш керак.

Энг муҳими эса, давлатни бошқариш учун президент ва министрликлар ва бошқа давлат тизими раҳбарликларидаги лавозимларга катта бир контингент лозим бўлади, уларни ҳам таклиф килиш керак чет эллардан.

Ва ниҳоят, халқ халқ бўлиши учун Ўзбекистонга четдан 32 миллионлик аҳоли келтирилса, айни муддао бўларди.

26.09.2018

Kategoriler:Сиёсат