Arşiv

Archive for Temmuz 2023

ҲУКУМАТНИНГ БИР ҚАРОРИНИ ЎҚИБ…

Пули кўп хорижликлар ҳам агар Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан 400 минг долларлик нархдаги уй сотиб олса, у ердан доимий яшаш пропискасига эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳукумат қарорини ўқиб, пойтахтда, “ўз Ватани” деб ҳисобланган ҳудудда пропискадан ўтолмай, бундай ҳаётдан безиб қолган вилоятларда яшовчи баъзи юртдошларимнинг “сепаратистик” кайфиятлари эсимга тушди.

Вилоятларда яшовчи аҳоли хатто Ўзбекистон фуқароси бўлмаган чет элликлардан ҳам паст кўриладиган бир мамлакатнинг фуқароси бўлишни истамасликлари нормал, тушунарли бир ҳол эмасми? Ўлкадаги вилоятларда яшайдиган ўз миллати, ўз фуқароси ҳисобланган аҳолига қарши юргизилаётган бундай таҳқиромуз, камситувчи сиёсатни кўрган киши хаёлида “Хива, Бухоро, Қўқон хонликлари каби давлатларнинг мавжудияти заъмирида фақат ҳокимият талашишдан бошқа биз ҳали англаб етмаган жиддий, асосли сабаблар ётган бўлиши мумкин” қабилидаги васвасали фикрлар уйғониши табийдир.

Ҳатто пойтахтда яшовчи баъзи ҳуқуқ химоячиларининг ҳам вилоятликларга қарши юргизилаётган “прописка сиёсaти”ни ҳимоя қилишлари масаланинг фақат “админстратив-бошқарув қусурлари” деб номлаш мумкин бўлган муаммодан кўра анча чуқурроқ эканлигини кўрсатмайдими?

06.01.2019

Kategoriler:Uncategorized

О Чингизхане

Чингизхан завоевал те территории, которые за 1500 летный период до него были завоеваны тюрками: до него здесь царствовали хунны, белые хунны(эфталиты), тюркский каганат(западный и восточный каганат), уйгурский каганат, киргизкий каганат, караханиды, газневиды, селджууки, харезмшахи. То есть, Чингизхан является только потомком этих завоевателей.

А после Чингизхана эстафету завоеваний продолжили Темур, Бабур, Шайбанихан. А за этот период на территории современной Монголии ничего не происходило, ни до Чингизхана, ни после него, до сегодняшнего дня. О чем это говорит? Это говорит о том, что народом созидателем империй и государств на евразийском пространстве за все эту долгую историю были только тюрки.

Максуд Бекжан

05.01.2020

Kategoriler:Uncategorized

БУХОРОНИНГ ЁШИ ҚАНЧА ВА У КИМ ТАРАФИДАН ҚУРИЛГАН?

1997 йилда Бухоронинг 2500 йиллиги нишонланди, бу сана қайси тарихий манбага асосланиб нишонланган? Маълумки, Бухоронинг қурилиши борасидаги асосий манба Наршахийнинг(899—959) “Бухоро тарихи” китоби ҳисобланади. “Бухоро тарихи” 943-949 йиллар оралиғида араб тилида ёзилиб, кейинроқ, 1129 йилда қискартирлган ҳоллда форс тилига таржима қилинган. “Бухоро тарихи” китобида Бухоронинг қачон ва кимлар томонидан қурилгани борасида ҳеч кандай эътироз ва ёки бахс-мунозараларга ўрин қолдирилмайдиган даражада аниқ ёзилган: Бухоро мавзеига Туркистондан келган одамлар асос солган. Туркистонликлар ўзларининг ичидан Абруй исмли бир кишини бошлиқ қилиб сайлаб, серсув ва ўрмонликлардан иборат ерларни ўзлаштира бошлаганлар. Вақт ўтиб, Абруй ўзини раҳбар қилиб сайлаган одамларга зулм қила бошлаганидан сўнг, аҳоли Турк ҳоқони Қора Чурин Туркка мурожаат қилиб, уларни Абруй зулмидан қутқаришни сўрайди. Турк ҳоқони у ерга ўз ўғли Янг Совуқ Тегин(уни хитойликлар Дулу-хан, форслар эса, Шери Кишвар деб ҳам аташган) юбориб, золимни жазолашга амр қилади. Янг Совуҳ Тегин Абруйни ўлдириб, у ерда Бухоро шаҳрини қура бошлайди.

Энди Янг Совуқ Тегиннинг(Янг-Соух-тегин, Янсу-тегин) качон яшаб ўтганига, аниқроғи, унинг вафот этган санасига қарасак (589 йил) ва бу санадан яна тахминан 50 йилни (инсонларнинг ўрмонликларга илк оёқ босиб, у ерни ўзлаштира бошлаганига ва ўзларига бир бошлиқ сайлаганларига сарф этилган муддат) олиб ташласак, инсонлар тарафидан Бухорониинг илк яшаш маскани сифатида танлангани санаси милодий 300 йиллар сўнги ва 400 йиллар бошидан нарироғига ўтолмайди. Демак, Бухоронинг ёши энг кўпи билан 1650 йилни ташкил этади.

Мақсуд Бекжон

27.01.2020

Kategoriler:Uncategorized

КӮРИМСИЗ ТАСВИРНИНГ МУҲТАШАМ РОМИ

Умр – тасвир, ўлим эса, бу тасвирнинг муҳташам ромидир. Умр ёрқин ёки туссиз бўлиши мумкин, мазмунли ёки мазмунсиз бўлиши мумкин, у қандай бӯлмасин, унга қиймат берадиган нарса – Ўлимдир.

Мақсуд Бекжон

10.02.2020

Kategoriler:Uncategorized