БУХОРОНИНГ ЁШИ ҚАНЧА ВА У КИМ ТАРАФИДАН ҚУРИЛГАН?
1997 йилда Бухоронинг 2500 йиллиги нишонланди, бу сана қайси тарихий манбага асосланиб нишонланган? Маълумки, Бухоронинг қурилиши борасидаги асосий манба Наршахийнинг(899—959) “Бухоро тарихи” китоби ҳисобланади. “Бухоро тарихи” 943-949 йиллар оралиғида араб тилида ёзилиб, кейинроқ, 1129 йилда қискартирлган ҳоллда форс тилига таржима қилинган. “Бухоро тарихи” китобида Бухоронинг қачон ва кимлар томонидан қурилгани борасида ҳеч кандай эътироз ва ёки бахс-мунозараларга ўрин қолдирилмайдиган даражада аниқ ёзилган: Бухоро мавзеига Туркистондан келган одамлар асос солган. Туркистонликлар ўзларининг ичидан Абруй исмли бир кишини бошлиқ қилиб сайлаб, серсув ва ўрмонликлардан иборат ерларни ўзлаштира бошлаганлар. Вақт ўтиб, Абруй ўзини раҳбар қилиб сайлаган одамларга зулм қила бошлаганидан сўнг, аҳоли Турк ҳоқони Қора Чурин Туркка мурожаат қилиб, уларни Абруй зулмидан қутқаришни сўрайди. Турк ҳоқони у ерга ўз ўғли Янг Совуқ Тегин(уни хитойликлар Дулу-хан, форслар эса, Шери Кишвар деб ҳам аташган) юбориб, золимни жазолашга амр қилади. Янг Совуҳ Тегин Абруйни ўлдириб, у ерда Бухоро шаҳрини қура бошлайди.
Энди Янг Совуқ Тегиннинг(Янг-Соух-тегин, Янсу-тегин) качон яшаб ўтганига, аниқроғи, унинг вафот этган санасига қарасак (589 йил) ва бу санадан яна тахминан 50 йилни (инсонларнинг ўрмонликларга илк оёқ босиб, у ерни ўзлаштира бошлаганига ва ўзларига бир бошлиқ сайлаганларига сарф этилган муддат) олиб ташласак, инсонлар тарафидан Бухорониинг илк яшаш маскани сифатида танлангани санаси милодий 300 йиллар сўнги ва 400 йиллар бошидан нарироғига ўтолмайди. Демак, Бухоронинг ёши энг кўпи билан 1650 йилни ташкил этади.
Мақсуд Бекжон
27.01.2020