Başlangıç > Сиёсат > ДУНЁНИ ДЕМОКРАТИЯ БОСМАЙДИМИ !

ДУНЁНИ ДЕМОКРАТИЯ БОСМАЙДИМИ !

Каримов ўлим жазоси 2008 йилда бекор қилинажаги ҳақда фармон чиқарди. У худди шундай муваффақият билан 2022 йилда мамлакатда демократия қурилажаги, 2046 йилда эса, ўлкада иқтисодий юксалиш бошланажаги ҳақда эълон қилиши мумкин эди. ”Эртага ё подшоҳ ўлади, ё эшак” ибораси 1990 йиллар бошларида Каримов яхши кўрган ва ўз чиқишларида бот-бот такрорлаб келган  халқ ибораларидан бири  бўлган эди.

Тўғри, машҳур ўзбек латифасидан олинган  бу иборани у ўзининг вазияти ва манфаатига мослаштириб, ўзгартириб, ”Ё эшак ўлади, ё эгаси” қабилида  айтарди. Афтидан, у ўзини тўғридан-тўғри ўша латифада зикр этилган подшоҳга муқояса қилар ва  шунинг учун ҳам латифанинг маъносини ҳам “подшоҳнинг” эмас, “эшакнинг ёки эгасининг ўлими” шаклида ифода этарди.

Хуллас, халк маталларини яхши кўрадиган Ўзбекистон президенти ўзининг 16 йиллик  сиёсатини ҳам халқ оғзаки ижоди руҳида, афсоналар рухида олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, ”халқчил ҳукмдор” деб уни айтмаса, яна кимни айтиш мумкин? Эсингизда бўлса, ”лўлининг эшагини суғориб пулини ол”, деган ибора ҳам президентимизнинг энг севимли маталларидан бири эди. Афтидан, у ўзбек халқини лўли деб ўйлаётган кўринади, халқнинг эшагини, тўғрироғи, қулоғини суғориб, пулини олмоқчи бўляпти. Албатта, бу гапга баъзи бир “ичи қора” кимсалар ”унинг ўзини ҳам Самарқанддаги лўли маҳалладан, дейишади-ку?” дейишлари мумкин, аммо бундай иддаоларга жавоб беришда яна халқ маталларига мурожаат қиламиз:”оғзи қийшиқ бўлса ҳам, бойнинг боласи гапирсин”, сиз жим бўлинг.

Бошқа томондан олганда, ўлим жазосининг 2008 йилдан бекор қилиниши ҳақдаги  Каримовнинг фармони фақат қулоқ суғоришдангина иборат эмаслиги ҳақда баъзи тахминларни қилиш мумкин. Биринчидан, Каримов, ўлдирилиши керак, деб  ҳисоблаганларнинг кўпчилигини ўлдириб бўлди, бу жабҳада режим ихтиёридаги барча ресурслар қўлланилди: ўлим жазоси ижролари, қамоқларда қийнаб ўлдиришлар, зоналарда хасталик юқтириб ўлдиришлар, шифохоналарда укол билан йўқ қилишлар, оммавий қирғин қилишлар – Қўқон, Паркент, Талабалар шаҳарчаси ва Андижонда амалга оширилган хузнрезликлар орқали мамлакат аҳолисининг фаол қисми қирғин қилиб бўлинди.

Иккинчидан, 2008 йилгача ҳали анча вакт бор, бу муддат ичида қирғинлардан омон қолган ва Каримовнинг қора рўйхатидан жой олганларнинг яна анчасини тутдай тўкиш мумкин. Бу пайтга келиб, қарабсизки, янги сайловлар вақти ҳам келиб қолибди, унгача эса, ким бор, ким йўқ, яъний, яна президентимиз тили билан айтганда, “у пайтгача, ё эшаги ўлади, ё эгаси”, яна хам аниқроқ айтганда,  рус мақолларини ҳам яхши биладиган юртбошимиз: “мендан кейин дунёни сув босмайдими” мақолини сал таҳрир қилиб: “мендан кейин дунёни демократия босмайдими”, қабилида фикр қиладилар.

Мақсуд Бекжон

24.08.2005

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: