Başlangıç > Сиёсат > АЛИФБО – ХАЛҚНИНГ МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИДИР…

АЛИФБО – ХАЛҚНИНГ МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИДИР…

ЎХҲ сайти таҳририяти Ўзбекистонлик таниқли сиёсатчилар,журналистлар, ҳуқуқбонлар ва мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида сиз ЎХҲнинг Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжон жавоблари билан танишасиз.

Савол: Ўзбек тилини, хусусан, алфавитимиз кириллдан лотинга ўтишини нимаси ижобий бўлди деб ҳисоблайсиз?

Жавоб: Алифбонинг кириллдан лотинга ўтилиши, энг аввало, сиёсий бир қадамдир, бу – рус империяси меросидан, аникроғи, унинг асоратларидан узоқлашиш, қолаверса, унинг келажакдаги сиёсий, ижтимоий, маданий таъсирларидан иҳоталаниш ва умуман, ёнбошида “сен бизнинг алифбомиздан фойдаланаяпсан”, дея писанда қилишни яхши кўрадиган бир ён қўшнининг миннатларидан қутилиш маъносида ҳам ижобий бир одимдир. Албатта, кирилл алифбоси билан боғлиқ бизнинг маданият ва илмга оид жуда кўп асарлар бор, аммо бу асарларни янги алифбога ўгириш мумкин, улар йўқ бўлиб кетмайди. Муҳими, бизнинг ўз алифбомиз бўлишидир. Албатта, лотин алифбосини ҳам биз тўла ўзимизники деб айтолмаймиз, аммо шуниси ҳам бор-ки, дунё халқларидан ҳеч бири ўзини бу алифбонинг тўғридан-тўғри меросхўри деб айта олмайди. Кирилл алифбоси билан боғлиқ вазиятимиз эса, бундай эмас эди, кирилл алифбоси юнонлардан кўчириб олинганига қарамай, руслар томонидан бу алифбо русларнинг ўзлиги тимсолига, уларнинг маданий ва сиёсий экспансия қуролига айлантирилган эди.

Савол: Умуман, Марказий Осиё халқлари борган сари бир биридан алфавитлари ва тилини тушуниш жиҳатидан ҳам узоқлашиб бораётгани йўқми?

Жавоб: Агар Марказий Осиё халқларининг бири кириллда қолиб, бошқаси лотинга ўтса, балки, шундай бўлиши мумкиндир, аммо минтақадаги жараён шуни кўрсатаяптики, турк жумхуриятлаирнинг барчаси эртами-кечми лотинга ўтади, балки, Тожикистон бу жараёндан четда колиши ва хатто умуман тескари тарафга йўналиши, эрон моделидаги араб ёзувига ўтиши ҳам мумкин, буни вақт кўрсатади, ҳар ҳолда, Тожикистонда “эронлашиш”га майл бор. Аммо бунга тўсиқ бўлиши мумкин бўлган жидддий бир факторни хам кўздан қочирмаслик керак, бу – мазҳаб масаласидир. Шу кунгача Эроннинг Тожикистондаги маданий экспансия сиёсатига тўсиқ бўлиб турган жиддий нарсалардан бири – бу жумхурият аҳолиси ва Эрон аҳолисининг турли мазҳабга мансуб бўлганлигидир.

Савол: Келажакда қандай алфавит бўлиши мақсадга мувофиқ деб биласиз?

Жавоб: Албатта, биз ҳеч ким эгаликка иддао қила олмайдиган ўз алифбомиз бўлишини орзу қилар эдик, афсуски, бундай алифбомиз йўқ. Ўтган асрнинг 80 йиллари ўрталарида Муҳаммад Солиҳ “Рун ёзувлари” номи билан машҳур билан бўлган эски Турк алифбоси ҳақда бир катор мақолалар ёзди ва бу алифбони ҳукмрон рус кирилл алифбосига бир рамзий альтернатив, муқобил сифатида тақдим қилди. Албатта, Муҳаммад Солиҳнинг бу алифбони жамоатчилика тақдим этиши илмий таклифдан кўра, кўпроқ сиёсий акция эди. Бундай алифбомиз бор бўлганлиги ҳақдаги билгининг ўзи ўша пайтда ўз алифбомизга эга бўлганимзда қозонишимиз мумкин бўлган ғурур-ифтихордан кам эмас эди. Ўша пайтда бу – миллат ғурурини кўтариш учун ишлатилган воситалардан бири эди. Бу ёзувни нақадар ҳаётга тадбиқ этиш мумкин, буниси менга қоронғи.

Ўзбекистоннинг келажакдаги алифбоси Туркия алифбоси шаклидаги алифбо бўлса, ҳам илмий жиҳатдан, ҳам маданий ва сиёсий жиҳатдан тўғри бўлади, деб ўйлайман.

12.11.2011

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: