Başlangıç > Сиёсат > Швеция маҳкамасининг адолатсиз қарорига муносабат

Швеция маҳкамасининг адолатсиз қарорига муносабат

 Бугун ўзбек халқининг таниқли диний уламоларидан бири бўлган Обидхон қорига қарши уюштирилган жиноят иштирокчиларининг озодликка қўйиб юборилганини эшитиб, ларзага тушдим.

Мен аминманки, агар ўзбек бўлмаган (“мусулмон бўлмаган” демайман, чунки, бошқа миллатга мансуб мусулмон жамоа аъзолари ҳеч қачон ўз раҳбарларига қарши уюштирлган суиқасдчилар ҳақда маҳкама бундай қарор чиқаришига рози бўлмаган бўлардилар) бир одамга қарши мана шундай жиноят уюштирилганида, жиноятнинг исботини ҳам топишган бўларди, жиноятчиларни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм ҳам қилишган бўларди.

Бу жиноятчиларнинг қўйиб юборилишида ўзбекларнинг пассивлиги катта роль ўйнади, деб ҳисоблайман. Бутун дунёда қонунлар ва ҳатто маҳкама қарорлари ҳам, асосан, жамоатчилик фикри асосида чиқарилади. “Йиғламаган болага нафақат сут” берилмайди, балки, адолатли маҳкама қарори ҳам чиқарилмайди.

Биз, ўзбеклар, айниқса, “сиёсатга арлашишни” истамай, ўз тақдирларининг кимлардир тарафидан белгилаб берилишини кутиб ётадиганлар, шу жумладан, шундай кайфиятдаги диндорлар ҳам бу хусусда, бугунги воқеликни ҳисобга олган ҳолда ўзларига аниқ-тиниқ бир хулоса чиқариб олишлари лозим. Бугун “Сиёсий Ислом” ҳақида тобора кўпроқ фикрлар айтилмоқда, бизнинг диний жамоаларимиз бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўришлари учун фурсат етмадими?

Мақсуд Бекжон

26.07.2012

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: