Başlangıç > Сиёсат > “ЭРК” партияси таваллуди кунига

“ЭРК” партияси таваллуди кунига

 

 Ўтган асрнинг 80 йилларида ёш ўзбек шоирлари ижодида “Эрк” сўзи тез-тез ишлатила бошлади, бу жараён том маънода  “дилдагининг тилга чиқиши” эди. Совет режими лошидан чиқаётган чиринди ҳиди билан бирга дарз кетган режимнинг ёриқлари орасидан ташқи дунёдан келаётган ЭРК эпкинлари ёш шоирларнинг шеърларига кўча бошлаган эди. Янги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ ўша пайтда ЭРК ҳақида қуйидагиларни ёзди:

 

 

ТИЛЧИНИНГ ДЕГАНИ

 

«Эрк» сўзи

Отаси эмасмикан «эркак» сўзининг?

Шундай бўлиши мумкин,

Фақат – ўтган замонларда.

 

«Эрк» сўзида, балки,

Умуман маъни йўқдир,

«Эрк» сўзи шунчаки

Ўлаётган аскарнинг бўғизидан чиққан

«Ҳиқ»иллашдир?

Шундай бўлиши ҳам мумкин,

Фақат Aфғон томонларда.

 

Биз учун эса,

Эринчоқ одам тўқиган сўздай туюлар у,

Шунчалар қисқа:

Эрк.

 

1986

 

Шеърдаги “ЭРинчоқ” ифодаси “Эркак” ва “Эрк” калималарининг бизнинг заминимизда юз тутган аянчли эволюцияси сифатида кўрилса ҳам, бу таъна эмас, балки, огоҳлантириш эди. “Ўлаётган аскарнинг бўғизидан чиққан «Ҳиқ»иллаш” эса, озодликнинг қурбонсиз бўлмаслигига ишора эди.

 

 

Хуллас, орадан кўп ўтмай, шеърдаги мажозлар ҳаётга кўчди, 1990 йил 30 апрел куни ЭРК демократик партияси ташкил этилди. Партия моҳиятан миллий озодлик ҳаракати сифатида дунёга келган, унинг демократик сифати эса, миллий озодлик ғоясининг бир қисми эди. Айнан шунинг учун ҳам ЭРК партияси вакиллари Совет империяси қулаши арафасида рус демократлари томонидан ташкил этилган бутуниттифоқ “Демократический союз” ташклиотига қўшилмади, чунки, партия учун бирламчи бўлган нарса – миллий мустақиллик ғояси эди.

 

Партия ташкил топганидан сўнг 2 ой ўтар ўтмас Ўзбекистон Компартияси раҳбари Ислом Каримов ва уни бошқариб турган Москва айғоқчилари ва уларнинг гумаштaлари кўрсатган қаттиқ қаршиликларга қарамай, Ўзбекистоннииг Мустақиллик Декларациясини мамлакат Парламентида қабул этилишига эришди. Бу миллатнинг буюк бир ғалабаси эди.

 

ЭРК партияси ўзининг чорак асрлик фаолияти давомида Ўзбекистондаги мустабид режим қатағонлари баробарида мухолифат ичига кириб олган турли хил сексотлар, бахил, бекорчи ва бошибузуқларнинг ҳужумларига учради; бировларга иғво қилишдан бошқа нарсага ярамайдиган бу иғвогарлар легиони чорак аср давомида ЭРК партиясига қарши иғво қилиш ҳисобига кун кeчирди. Айни гапни Каримов режими ҳакда ҳам айтиш мумкин – ЭРК ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳга қарши пропаганда давлат сиёсатининг локомотивига айлантирилди.

 

“ЭРК” мустабид режимнинг бутун қатағонларига қарамай, маргиналлашмади, ўз ғоя ва низомларига содиқ қолди, ўз сиёсий риторикаларида баъзи гуруҳлар сингари “очовот”лашмади, ўзининг юксак сиёсий савиясини сақлаб қола билди. Сиёсий лексиконда маълум бир савия ва оҳангнинг сақлаб қолиниши – “очовот култури”дан, бозор шаллақилигидан безган ва чарчаган халқ учун нақадар муҳим эканлигини ҳеч унутмади.

 

Бугун мен сафдошларимнинг бир оз маъюс ва ўйчан, аммо самимий ва қатъиятли чеҳраларига боқиб, халқимизнинг келажаги порлоқ эканлигига заррача ҳам шубҳа қилмайман.

 

Партиямизнинг таваллуд куни билан сизларни чин дилдан табриклайман, азиз сафдошларим, биродарларим!

 

Мақсуд Бекжон

29.04.2016

 

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: